Технология | 00:00 / 05.09.2018
12129
1 дақиқада ўқилади

BMW компанияси ҳали ишлаб чиқарилмаган машинасига буюртма қабул қилишни бошлади

BMW компанияси ишлаб чиқарилиши 2020 йилда бошланадиган iX3 электр кроссоверига буюртмалар қабул қилишни бошлади. Биринчи бўлиб бу имкониятни норвегияликлар қўлга киритишди: улар 15 минг крон эвазига навбатга ёзилишлари мумкин.

Фото: motor.ru
Фото: motor.ru

BMW iX3 электр кроссовери баҳорда Пекинда намойиш этилган прототипга асосланади. Концепт-кар оддий X3’нинг модернизациялашган платформаси асосида қурилади ҳамда электромотор, узатмалар қутиси ва электрон жиҳозларни ўзида бирлаштирган eDrive билан жиҳозланади.

Фото: motor.ru

BMW iX3 электр кроссоверининг мотори 272 от кучига эга, батареялар блоки ҳажми 70 киловатт-соатдан ортиқ. iX3 бир марта қувватланиб 400 километргача йўл босиши мумкин. Аккумуляторлар 150 киловаттли станцияларда қувватлантирилади ва 30 дақиқа ичида тўлиқ қувват олади.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид