Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истомин дунё рейтингида 15 поғонага юқорилади
Профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан бир йўла 15 поғонага юқорилаб, 64-ўринга кўтарилиб олди. Иккинчи рақамли теннисчимиз Фаррух Дўстов эса тўрт поғонага пастлаб, 224-ўринни эгаллаб турибди.
Дунё теннисчилари рейтингини эса ҳамон катта фарқ билан сербиялик Новак Жокович бошқариб бормоқда. Новак Мадрид “Мастерс”идаги ғалабадан сўнг ўз ўрнини мустаҳкамлаб олди. Кучли ўнталикда битта ўзгариш кузатилди. Рожер Федерер рейтингда иккинчи ўринга кўтарилди. Унинг ўрнига эса Энди Маррей пастлади.
АТР РЕЙТИНГИ. 9 май кунги ҳолат
1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 16550 очко
2. (3) Рожер Федерер (Швейцария)- 7525
3. (2) Энди Маррей (Буюк Британия) - 7525
4. (4) Стэн Вавринка (Швейцария) - 6380
5. (5) Рафаэль Надаль (Испания) - 5675
6. (6) Кеи Нишикори (Япония) – 4290
7. (7) Жо-Вилфрид Тсонга (Франция) - 3400
8. (8) Томаш Бердих (Чехия) - 2940
9. (9) Давид Феррер (Испания) - 2920
10. (10) Милош Раонич (Канада) - 2740
64 (79). ДЕНИС ИСТОМИН (ЎЗБЕКИСТОН) 771...
224 (220). ФАРРУХ ДЎСТОВ (ЎЗБЕКИСТОН) 240
Изоҳ: Қавс ичида теннисчиларнинг ўтган ҳафтадаги ўрни берилган
Манба. olamsport.com
Мавзуга оид
17:04 / 15.02.2025
Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси «атрофидагиларнинг бепарволиги» учун дисквалификация қилинди
16:24 / 20.11.2024
Машҳур теннисчи Рафаэл Надал профессионал фаолиятини якунлади
20:09 / 05.02.2024
Денис Истомин фаолиятини якунлади
13:45 / 26.01.2024