Ўзбекистон | 11:31 / 23.03.2023
20649
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги 2 та университет топ-500 талик рейтингдан ўрин эгаллади

Quacquarelli Symonds – QS World University Rankings халқаро рейтинг агентлиги 2023 йилги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Унга кўра, Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари миллий тадқиқот университети 4 та (замонавий тиллар, математика, физика ва астрономия, атроф-муҳит) фан бўйича топ-500 олий таълим муассасалари қаторидан ўрин эгаллади.

Ўзбекистон миллий университети 2022 йилги рейтингда “Математика” соҳасида 451–500-ўринда кўрилган бўлса, бу йил шу йўналиш бўйича 100 поғона юқорига кўтарилди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари миллий тадқиқот университети «Муҳандислик ва технология» соҳаси бўйича рейтингда 451–500-ўрин ва «Табиий фанлар» бўйича 501–520-ўринни эгаллади.

QS World University Rankings by Subject – дунё университетларини 51 та фан соҳаси бўйича иш берувчилар ва халқаро илмий жамият ўртасида ўтказиладиган сўровнома, яъни фан соҳаларида олий таълим муассасасининг нуфузи, Scopus халқаро илмий-техник маълумотлар базасида нашр этилган илмий мақолаларга иқтибослар ва Xirsh индекси, шунингдек халқаро ҳамкорлик кўрсаткичларини International Research Network (IRN) маълумотларининг баҳоланишини назарда тутади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид