Жаҳон | 00:40 / 03.11.2025
3320
1 дақиқада ўқилади

Туркияда гиёҳвандлик воситаларини сақлашда гумонланиб қамоқда сақланаётган Ўзбекистон фуқароси озодликка чиқарилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари ҳибсда сақланаётган бир қатор Ўзбекистон фуқаролари билан консуллик учрашувлари ўтказди.

Фото: Telegram/istanbul2020Boshkonsulxona

Туркияда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоралари доирасида Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Сакаря вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасига ташриф буюришди.

Хабар қилинишича, ташриф давомида ҳибсда сақланаётган бир қатор Ўзбекистон фуқаролари билан консуллик учрашувлари ўтказилди.

“Уларга зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда кейинчалик суд жараёнларида уларни ҳимоя қилаётган адвокатлар билан ҳам алоҳида ҳуқуқий маслаҳатлашувлар амалга оширилди”, дейилади хабарда.

Хабарга кўра, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлашда гумонланиб, 2024 йилдан буён Сакаря вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланиб келган Ўзбекистон фуқароси F.A., навбатдаги суд мажлиси қарорига асосан суд залидан озодликка чиқарилди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид