Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш янада такомиллаштирилади
Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади
Фото: Shutterstock
Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ва халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Мақоми асосий олимпиадаларнинг республика босқичига тенглаштириладиган халқаро ва минтақавий фан олимпиадалар рўйхати тасдиқланади.

Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро олимпиадаларда иштирок этиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадалари қуйидаги турларга бўлинади:
а) умумтаълим фанлари бўйича асосий фан олимпиадаси;
б) Халқ таълими вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ташкил этиладиган қўшимча республика олимпиадалари;
в) халқаро фан олимпиадаларида иштирок этувчи терма жамоага номзодларни саралаш олимпиадалари;
г) онлайн фан олимпиадалари;
д) нодавлат фан олимпиадалари ва бошқалар.
Умумтаълим фанлари бўйича асосий фан олимпиадаси назарда тутилган фанлардан қуйидаги тўрт босқичда:
а) биринчи босқич – таълим муассасаларида;
б) иккинчи босқич – туман (шаҳар) миқёсида (бунда туман (шаҳар) ҳудудида таълим муассасалари сони 50 дан ошса, ташкилий қўмита қарорига кўра олимпиаданинг туман босқичини дастлаб ҳудудларга бўлинган ҳолда ташкил этилиши мумкин);
в) учинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
г) тўртинчи босқич – республика миқёсида ўтказилади.
Асосий фан олимпиадасида давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-10-11-синф, академик лицейлар ва касб-ҳунар мактабларининг 1-2-босқич ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Ўқувчилар олимпиадаларда ўз хоҳишларига кўра ихтиёрий равишда қатнашадилар.
Асосий фан олимпиадасининг биринчи босқичи учун таълим муассасаларининг директорлари масъул ҳисобланади ва тегишли ўқув йилининг бошидан 20 октябрига қадар ўтказилади.
Биринчи босқичда ҳар бир фан йўналишида баллар кетма-кетлигида 3 нафар ғолиблар (1-2-3-ўринлар) аниқланади ва ташкилий қўмита қарори билан иккинчи босқичда иштирок этиш учун тавсия этилади.
Асосий фан олимпиадасининг иккинчи босқичи учун халқ таълими ҳудудий бўлимлари мудирлари масъул ҳисобланади ва тегишли ўқув йилининг кузги таътил даврида ўтказилади.
Иккинчи босқичда ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар (1-2-3-ўринлар) ғолиб аниқланади ва ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ташкилий қўмита томонидан учинчи босқичда иштирок этиш учун тавсия этилади.
Асосий фан олимпиаданинг учинчи босқичи учун халқ таълими ҳудудий бошқармалари бошлиқлари масъул бўлиб, тегишли ўқув йилининг қишки таътил даврида ўтказилади.
Учинчи босқичда ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 1-2-3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ғолиб ҳисобланади ва уларга ахборот тизими орқали QR-кодли гувоҳнома берилади.
Асосий фан олимпиадасининг тўртинчи босқичи учун Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул бўлиб, тегишли ўқув йилининг май-июнь ойларида ўтказилади.
Тўртинчи босқичда ҳар бир фан йўналишида баллар кетма-кетлигида 1-2-3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ғолиб ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:59 / 17.12.2025
Дала четларидан фойдаланган фермерларга солиқ имтиёзлари берилади
14:39 / 22.10.2025
Атом станцияларида хавфсизлик маданияти уч даражали модел орқали жорий этилади
13:06 / 21.10.2025
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказилади
11:13 / 21.08.2025