Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кадастр маълумотлари учун очиқ портал ишга тушади
Ер тузиш ва ундан самарали фойдаланишни назорат қилиш, аҳолига интерактив хизмат кўрсатиш мақсадида онлайн геоахборот тизими жорий этилмоқда. Кадастр маълумотларини аниқ ва очиқ тарзда кенг аҳолига тақдим этувчи портал Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан ташкил этилади. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Сунъий йўлдошлар орқали туширилган фазовий суратлар ва бошқа замонавий технологиялар асосида ҳудудлардаги ҳар бир кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумотлар, унинг кўрсаткичлари йиғилиб, ушбу геопортал учун картографик маълумотлар базаси харита кўринишида шакллантирилади.
Келгусида ушбу геопортал фазовий геотаҳлиллар қилиш ва прогнозлаш ишлари, асосийси, давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш учун асосни яратишни автоматлаштиришдан иборат.
Порталда нафақат давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш ва маълумотларини тўплаш, балки шу маълумотлар асосида аҳолига интерактив хизматлар тақдим этиш ҳам кўзланган.
Ҳозирда мазкур лойиҳа архив маълумотлари асосида тест режимида ишламоқда.
Портални доимий актив ҳолатини таъминлаш мақсадида фойдаланувчилар тизимда рўйхатдан ўтиб, ўзлари билган жойлар тўғрисида маълумот киритиши ёки мавжуд маълумотларни таҳрирлаш имконига эга бўлишади. Киритилган маълумотлар қўмита мутахассислари томонидан кўриб чиқилади ва ҳар ойда «энг кўп маълумот киритган сайт аъзоси», «энг тўғри маълумот киритган сайт аъзоси» номинациялари бўйича маълумотлар бериб борилади.
Мавзуга оид
19:32 / 24.01.2026
Барча маҳаллаларнинг номлари қайта кўриб чиқилади
12:00 / 21.01.2026
Наманганда ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ходими ушланди
15:57 / 29.12.2025
Тошкентда кадастр ходими 5 минг доллар пора билан қўлга тушди
08:10 / 08.12.2025