Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Асака» банк: cashback ва бонуслар тизимини жорий этиш орқали мижозларнинг манфаатдорлиги оширилади
25 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Асака» банк мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда «Асака» банк тизимида пластик карталарга хизмат кўрсатиш, уларнинг турлари ва афзалликлари хусусида батафсил маълумот берилди.
Маълум қилинишча, мижозларга максимал қулайлик яратиш, масофавий хизмат кўрсатишни осонлаштириш мақсадида банк томонидан Asaka mobile иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, у картадан картага пул ўтказиш, онлайн омонат очиш, онлайн конверсия амалиётини ўтказиш, кредитларни сўндириш, солиқ ва турли хизмат шакллари учун тўловларни осонлик билан амалга ошириш имконини беради. Мазкур мобил илова орқали оилавий карталарни бошқариш хизмати ҳам ишга туширилган бўлиб, бу оила аъзоларга қўшимча карталар очиш, ўз ҳисоб рақамидан белгиланган лимит доирасида амалиётларни бажариш қулайлигини яратади.

«Асака» банк чакана бизнес департаменти бошлиғи Бекзод Абдураҳмонов банкнинг айни кунлардаги кўрсаткичлари ҳамда яқин келажакдаги режалари ҳақида маълумот берди.
– «Асака» банк тизимида бугунги кунда 20та 24/7 режимида ишлайдиган хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда 189та банкомат ва инфокиосклар мавжуд бўлиб, йил якунига қадар 24/7 шохобчалар сонини 40тага, банкомат ва инфокиосклар сонини 266тага етказиш режалаштирилган. Айни пайтда банк томонидан чиқарилан 2 миллион дона пластик карта муомалада бўлиб, уларнинг сони янги йил аввалига қадар 2,5 миллионтага чиқарилади. Амалда ишлаб турган 12 мингтадан зиёд терминаллар эса 18 мингтага етказилиши кўзда тутилган, – дейди Бехзод Абдураҳмонов.

Департамент бошлиғининг таъкидлашича, илгари валюта конвертацияларининг атиги 10 фоизи мобил илова орқали, 90 фоизи эса бевосита банкнинг ўзида анъанавий тарзда амалга оширилган. Ҳозирга келиб, 90 фоиз конвертациялар бевосита иловалар орқали бажарилмоқда. Бу аҳоли ўртасида мобил илованинг қулайлиги тан олинаётганига ишора қилади.
«Асака» банк бошқарув раиси ўринбосари Бобохон Абдуллаевнинг таъкидлашича, янги «Humo» миллий тўлов тизимининг жорий этилганлиги маҳаллий бозорда ўзаро рақобатни кучайтирди. «Рақобатнинг кучайишидан мижозлар фақатгина манфаат кўради, чунки хизматлар сифати ортади. «Асака» банк ҳам мижозлар учун имкониятлар қамровини кенгайтириш мақсадида 2020 йилдан бошлаб cashback ва бонуслар тизимини жорий қилишни режалаштирган. Масофавий хизматлар сони ва сифати ҳам кўтарилиб боради», – дейди Абдуллаев.

Анжуманда таъкидланишича, республикадаги тижорат банклари орасида капитал ва активлар ҳажми бўйича етакчилардан ҳисобланган «Асака» банк биринчилардан бўлиб МasterCard, UnionPay, UzCard тўлов тизимларига тегишли бўлган тўлов карталарига бир банкомат ва терминалда хизмат кўрсатиш амалиётини татибиқ этган. Бу эса маҳаллий аҳоли ва хорижий меҳмонларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга асос бўлади.
«Асака» банк – Сизнинг бизнес фаолиятингиздаги ишончли ҳамкорингиз!
Мурожаат учун телефон: (+99871) 200-55-22
Веб-сайт: www.asakabank.uz
Telegram: t.me/bank_asaka
Facebook: fb.com/bankasaka
Instagram: @asaka_bank
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:07 / 27.10.2020
«Асака» банк: «Тошкент металлургия заводи» банкнинг йирик молиявий лойиҳаси
15:15 / 18.09.2020
«Асака» банк: Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 50 млн долларлик битим имзоланди
20:30 / 07.09.2020
«Асака» банк Бошқарув раиси ёш ходимлар билан онлайн учрашув ўтказди
09:00 / 13.08.2020