Жамият | 12:34 / 29.09.2025
4793
1 дақиқада ўқилади

Чимён тоғида йўлдан адашиб қолган 7 киши қутқарилди

ФВВ қутқарувчилари Чимён тоғида 7 кишига ёрдам берди. Улар сайр қилиш учун бориб, йўлдан адашиб қолган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Куни кеча Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани «Чимён» МФЙ ҳудудидаги Чимён тоғига 7 нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолиши натижасида тоғдан тушолмай қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, фуқаролар тоғдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. 

Тан жароҳати олганлар йўқ.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид