Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳомиладор аёллар учун тақиқланган 8 маҳсулот
Фото: getmedic
Олимлар ҳомиладор аёллар учун мутлақо тақиқланган 8 маҳсулотни аниқлашди. Бу маҳсулотлар истеъмол қилинмаса, болани йўқотиш хавфи камаяди ва соғлом фарзанд кўриш имкони кўпаяди. Бу ҳақида "Ортодокс" тиббий портали маълум қилди.
Манбага кўра, ҳомиладор аёлларга симоб миқдори юқори бўлган денгиз маҳсулотлари тақиқланади. Зеро бу туғилажак бола учун заҳарли таъсир кўрсатади. Натижада бола тушиши ёки ривожланишдан ортда қолиш белгилари билан туғилиши хавфи пайдо бўлади.
Бундан ташқари, ҳомиладорлик пайтида аёлларга папайя ва ананас каби экзотик меваларни истеъмол қилиш ҳам тақиқланади. Папайя ҳомиладорликнинг илк ойларида жуда салбий таъсир кўрсатади, ананасда эса бола учун заҳарли бромелайн мавжуд.
Шунингдек тақиқ остига тушган маҳсулотлар орасида сут ҳам бор, фақат иссиқлик билан ишлов берилган сутнигина ичиш мумкин. Хом тухум истеъмолини хуш кўрувчиларга ҳам бу одатидан воз кечиш тавсия қилинади, чунки тухум сариғини ичилганда организмга инфекция тушиши ва бу туғилажак болага салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Таркибида катта миқдорда кофеин бўлган маҳсулотлар ҳам ҳомиладор аёлларга тақиқланиши маълум бўлди. Кофеинли маҳсулотлар ҳомиладорлик даврида юрак соҳасига салбий таъсир кўрсатади. Жигар ҳомиладор аёлларнинг "қора" рўйхатидан жой олиши керак, зеро у боланинг асаб тизимига зиён етказиши мумкин.
Мавзуга оид
15:18 / 23.09.2025
Ифлос ҳаво — ҳомиладор аёллар учун кўринмас таҳдид: Тошкентдаги реал хавф ҳақида сукут сақланяпти
15:19 / 25.03.2021
Ўзбекистонда ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар COVID-19’га қарши эмланмайди
09:30 / 24.01.2020
АҚШда ҳомиладор аёлларнинг виза олиши қатъийлаштирилди
21:10 / 25.06.2018