Жамият | 12:25 / 20.03.2019
11906
1 дақиқада ўқилади

Пойтахтда баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон байроғи ўрнатилади

Бугун, 20 март куни соат 15:00 да Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари кесишмасида баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ўрнатилади-, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Мазкур ҳудудда баҳорий айём – Наврўз муносабати билан “Наврўз” номли сайилгоҳ очилади ва мусиқали фаввора ҳам ишга туширилади. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар баланд байроқлар республикамизнинг турли нуқталарида ўрнатилди. Жумладан, ўтган йилнинг 7 декабрь куни тунда Самарқанд шаҳрининг Кўксарой майдони узра ўрнатилган улкан флагштокда Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ҳилпирай бошлаган. Флагштокнинг баландлиги 60 метрни ташкил этади

Тайёрлаган:  Аброр Зоҳидов

Мавзуга оид