Ўзбекистон | 21:39 / 11.10.2018
10257
2 дақиқада ўқилади

Садоқат - қалбдаги ниҳол

Ҳақиқий садоқат секин ўсадиган ўсимликка ўхшайди. Экишдан аввал ерни, экиладиган ниҳолни танлаш лозим бўлади. Инсон қалбини ер десак, садоқат нозик ниҳолдир. У авайлаб экилади. Токи ер – қалбга ҳам, ниҳол – садоқатга ҳам шикаст етмасин. Бу ниҳолни ўз ҳолига эркин қўйиш ёки ҳаддан ортиқ сиқувда ушлаш ҳам ярамайди. Садоқат эътиборни, айни пайтда эркинликни хуш кўради. Энг асосийси, у билан муносабатда сабрли бўлиш талаб этилади. Садоқат секин ўсади, муҳими – уни ташқи таъсирлардан асраш.  Шунинг учун ҳам бу ниҳол ичкарига – қалбга экилади. Уни Оллоҳдан ва ўша садоқат эгасидан бошқаси кўрмайди. 

YouTube’да кўриш

Facebook'да кўриш

Аудио версиясини тинглаш

Умуман, бу дунёда ҳамма иш сабрни талаб этади. Қоидага амал қилиш билан ташвишлар чекиниши, бу дунёда муаммосиз битган иш балки Охиратда ҳам тез битиши мумкин. Аммо бу дунёда қайси иш сабр билан секин амалга ошса, Охиратда натижаси гўзал ва туганмас бўлиши аниқ. Садоқат сотиб олинмайди. Садоқат Тангрининг назари тушган қалбларга ўрнашади. Зеро, садоқати йўқнинг қалби яроқсиз бир матоҳдир.


Заҳириддин Мансур

Тайёрлаган:  Зафар Солижонов