Жамият | 20:00 / 23.02.2021
42917
4 дақиқада ўқилади

«Динапар» мушаклар ва бўғимлардаги оғриқни енгишга ёрдам беради

«Динапар» дорилар қатори мушак ва бўғимларда оғриқ пайдо бўлганида асаб толаларининг яллиғланиши ва сезгирлигини пасайтиради, бунда у умумий организмга таъсир кўрсатмайди.

Баъзида ноқулай ҳаракат қилган пайтда мушаклардаги оғриқ туфайли ғалати ҳолатда қотиб қолишдек ёқимсиз ҳолат кўпчиликка яхши таниш. Бундай ҳолат ортиқча кучаниш, елвизакда туриб қолиш ва совқотиш, кескин ҳаракат қилиш ҳамда оғир юк кўтариш сабабли юз бериши мумкин.

«Динапар» препарати ҳам шикастланиш ҳолатларида (суяк чиқиши, лат ейиш, пайларнинг шикастланиши), ҳам сурункали касалликларда (остеохондрозда, артритда, артрозда, радикулитда) ёрдам беради.

«Динапар» – бу белдаги, бўйин қисмидаги, бўғимлардаги оғриқни енгиллаштирадиган, шунингдек, пай чўзилишларида ва суяк чиқишларида ёрдам берадиган оғриқни қолдирувчи воситадир. Ўз синфига кўра у ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) сирасига киради. Таблетка, гел ва спрей кўринишида чиқарилади. Аммо уларнинг орасида «Динапар QPS» спрейи айниқса ажралиб туради.

Препаратнинг таъсир қилувчи моддаси диклофенак бўлиб, у асаб толаларининг яллиғланиши ва сезгирлигини сезиларли даражада пасайтиради. Унинг таркибига, шунингдек, ялпиз ҳам киради. Маҳаллий қўлланганида у томирларни кенгайтирувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга бўлиб, салқинлик ҳиссини пайдо қилади. Препарат яратилган махсус ҚПС технологияси фаол моддаларнинг тери орқали яхши кириб боришига ёрдам беради. Бу шуни англатадики, спрей оз вақт ичида ўз таъсирини кўрсата бошлайди: оғриқ 20 дақиқа ичида йўқолади.

Шунингдек, «Динапар QPS» ёқимли совитиш ва маҳаллий оғриқни бартараф қилиш таъсирига эга, куйишга олиб келмайди. Бу шуни англатадики, ҳатто сезувчан терига эга одамлар ҳам ундан фойдаланишлари мумкин.

«Динапар QPS» спрейининг асосий афзаллиги шундаки, у деярли организмга таъсир қилмайди. Ахир оғиз орқали қабул қилинган ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ножўя таъсирларга олиб келиши мумкин. Улар ошқозон-ичак тракти, юрак-қон томир ва сийдик тизимларига токсик таъсир кўрсатади.

«Динапар QPS» патентланган QPS технологияси туфайли даволаш воситасини тўппа-тўғри шикастланиш ўчоғига етказиб беради. Оғриқни қолдиришнинг ушбу усули ҳаётий муҳим органларга зарар етказиш хавфини камайтиради. Бу шуни англатадики, уни юрак, ошқозон-ичак тракти ва буйрак касалликлари билан оғриган беморлар ҳам, учинчи триместргача бўлган ҳомиладор аёллар ҳам, қариялар ҳам қўллашлари мумкин.

Спрей ёрдам бериши мумкин бўлган ҳолатлар жуда кўп. Масалан, уни ўзингиз билан бирга спорт залига олиб боришингиз мумкин. У жуда кўп жой эгалламайди, агар пай чўзилса ёки суяк чиқса, у сизни ёқимсиз оғриқдан халос қилади.

«Динапар» дори воситалари қатори ўзининг бутун фаолияти давомида аллақачон етарли даражада мукофотларга сазовор бўлган. Ҳиндистон қадоқлаш институти унга «Қадоқлашнинг мукаммаллиги учун» Индистар мукофотини топширган. AIOCD мукофотида «Динапар» «Бренднинг бозорга энг яхши кириб келиши» номинациясида ғолиб бўлган.

«Динапар QPS» нинг расмий дистрибютори “Serena Pharm” фармацевтика ҳолдингидир.

«Динапар QPS»:

Ишлаб чиқарувчи: Troikaa Pharmaceuticals Ltd, Ҳиндистон. Маҳсулот сертификатланган.

Рўйхатдан ўтиш гувоҳномаси: DV/ Х 05074/09/18.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Қўллашдан олдин кўрсатмаларни ўқиб чиқиш ёки мутахассис маслаҳатини олиш зарур.

Қўшимча маълумот бу ерда:

Сайт: dynapar.uz

Facebook: fb.com/dinapar.uz

Instagram: @dynapar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида