Ўзбекистон | 13:34 / 11.06.2021
17102
1 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги 2та ОТМга янги ректор тайинланди

Фарғона вилоятидаги 2та олий таълим муассасасига янги ректор тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Фото: KUN.UZ

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги 360-сон қарорига биноан:

Баҳодир Шермуҳаммадович Шермуҳаммадов Фарғона давлат университети ректори этиб;

Дилноза Шавкатовна Хўжаева Қўқон давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.

Маълумот учун, педагогика фанлари доктори Баҳодир Шермуҳаммадов ўз вақтида олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари сифатида ишлаган. Дилноза Хўжаева эса Қўқон давлат педагогика институти проректори бўлган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид