Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ташкил этилади
Наманган шаҳри таркибида ер майдони 8 223 гектар бўлган Янги Наманган тумани ташкил этилади. Бу ҳақдаги Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 18-19 феврал кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида Наманган шаҳар ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида Янги Наманган туманини ташкил этиш таклифини киритган эди.
Ушбу таклиф халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши ҳамда Наманган вилояти кенгашининг қарорлари билан маъқулланган.
Қабул қилинган қарорга мувофиқ, Наманган шаҳрида жойлашган 79та маҳалладан 24таси, 70та мактабгача таълим муассасасидан 40таси, 85та умумтаълим мактабидан 21таси, 6та оилавий поликлиникадан 2таси ва 52та касалхонанинг 12таси Янги Наманган тумани таркибига ўтказилмоқда.
Янги туман ҳудудида 16та саноат корхоналари ва 4та кичик саноат зонаси барпо этилади. Ташкил этилаётган кичик саноат зоналарида 245 млрд сўмлик 62та лойиҳада 2600та янги иш ўрни яратиш белгиланмоқда.
Наманган шаҳрининг “Мингтерак”, “Бунёдкор”, “Мустақилликнинг 5 йиллиги”, “Ахсикент”, “Машраб”, “Маънавият”, “Фурқат”, “Гулистон”, “Беруний”, “Мингчинор”, “Тинчлик”, “Ёшлик”, “Оромгоҳ”, “Атанган гузар”, “Янги замин”, “Меҳнатобод”, “Сиҳатгоҳ”, “Гўзал”, “Чаманзор”, “Ишонч”, “Шербулоқ”, “Келажак тонги”, “Соҳил” ва “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудлари Янги Наманган тумани таркибига ўтказилади.
Мавзуга оид
23:05 / 11.05.2024
Наманганда 7 ёшли қизга уятсиз ҳаракат қилган 68 ёшли эркак қамоққа олинди
17:11 / 26.03.2024
Шавкат Мирзиёев Янги Наманган шаҳри лойиҳаси ва чет тиллар институти қурилиши билан танишди
07:28 / 10.03.2022