Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга кейинги ҳафта совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келади
Ўзбекистонда ноябр ойи бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. 3 ноябр куни республика ҳудудига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади. Кечалари ҳарорат 0…+3 даражани ташкил этади.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда ноябр ойи бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Хусусан, 3 ноябр куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4–6 ноябр кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.
3–5 ноябр кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади.
4–6 ноябр кунларида эса ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва кечалари 0…+3 даражани ташкил этади, баъзи жойларда совуқ бўлиши мумкин, кундуз кунлари +8…+13 даражагача бўлади.