Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия Ўзбекистонга янги педагогик усулларни жорий этишда ёрдам беради
Таълим инспекцияси ва Финландиянинг Миллий таълим агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Kun.uz’га инспекция ахборот хизмати хабар берди.
Фото: Таълим инспекцияси
Ўзбекистон таълим тизимида Финландия тажрибасини йўлга қўйиш мақсадида Республика Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Финландиянинг Миллий таълим агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Меморандум 11 банддан иборат бўлиб, унда қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик алоқалари кўзда тутилган:
- сифатли таълим ва таълим амалиётини рағбатлантириш мақсадида таълим тизимини ривожлантириш, жумладан, янги педагогик усуллар, ўқитиш жараёнлари, педагогик бошқарув, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, тадқиқ этиш, баҳолаш ва жорий этиш;
- таълим маъмурлари, шунингдек, мактаб директорлари, ўқитувчилар ва таълим технологиялари мутахассислари учун қўшма конференциялар ва семинарлар ўтказишни рағбатлантириш орқали таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш;
- икки давлат вакиллари, педагог ва тадқиқотчиларнинг ташрифлари орқали ўзаро илғор тажрибаларни алмашишга кўмаклашиш;
- ўқитувчилар малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш;
- ўқув дастурлари ва малакаларини ишлаб чиқиш;
- рақамли ўқув муҳитида ахборот ва тажриба алмашиш, рақамли иқтисодиёт учун зарур бўлган кўникма ва малакаларни ривожлантириш ҳамда Тўртинчи саноат инқилоби муаммолари бўйича давлат ва хусусий сектор тажрибасини ўрганиш;
- мактабгача таълим ва тарбия, асосий таълим, юқори ўрта таълим, касб-ҳунар таълими ва зарурат туғилганда ўқитувчилар таълими даражасида таълим сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
- ўқитувчилар малакасини оширишни ривожлантириш, ўқитувчилар малакасини ошириш соҳасида инновацион педагогик тажриба алмашиш ва янги технологиялардан фойдаланишга кўмаклашиш;
- инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ўқитишда қўлланадиган янги технологиялар ва янги методикалардан фойдаланиш ва ўзлаштириш, XXI аср тараққиёти билан боғлиқ таълим лойиҳалари ва ижтимоий-эмоционал кўникмалар, шунингдек, талабалар, ўқитувчилар, директорлар ва тадқиқотчиларнинг бирламчи ва виртуал умрбод таълим олишига оид маълумотлар алмашиш;
- қарорлар қабул қилиш ва ҳар бир иштирокчи ва уларнинг субъектларининг таълим муассасаларини мустаҳкамлаш учун стратегик маълумотларни олиш мақсадида баҳолаш ва баҳолаш тизимларини яратиш ва амалиётга жорий этиш;
- ҳар бир мамлакатда хорижий малакаларнинг тан олинишини ривожлантириш, шунингдек, тан олиш тартиб-қоидаларини қўллаб-қувватлаш учун зарур маълумотлар алмашиш.
Маълумот учун, Финландия Миллий таълим агентлиги эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва парвариш қилиш, мактабгача ва асосий таълим, тўлиқ ўрта таълим ва касб-ҳунар таълими, катталар таълими учун масъул бўлган миллий ривожланиш агентлигидир. Финландия Таълим миллий агентлиги фаолиятига миллий таълим сиёсатини амалга ошириш, миллий асосий ўқув дастурлари ва малака талабларини тайёрлаш, педагогик кадрларни ривожлантириш, таълим сектори учун маъмурий хизматлар кўрсатиш киради.
Мавзуга оид
06:00 / 19.02.2026
Президент икки томонлама ҳужжатларни имзолашга бағишланган маросим ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди
05:55 / 19.02.2026
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида инвестиция платформаси ташкил этилади
05:43 / 19.02.2026
Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вазири билан учрашув ўтказди
15:49 / 06.02.2026