Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аҳолисининг 77 фоизи жамоат транспортидан фойдаланади – сўровнома
Сўров натижаларига кўра, республикада аҳолининг аксарият қисми жамоат транспортларидан фойдаланади. Респондентларнинг ярми автобуслар ва микроавтобуслар сони, улардаги хизмат сифатини қониқарли эмас, деб ҳисоблайди.
Йўловчи транспорти хизматлари кўрсатиш соҳасида аҳолининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинганлиги ҳолатига баҳо бериш мақсадида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан декабрь ойида 1661 нафар иштирокчи ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилган.
Мазкур сўровнома натижалари бугун, 31 январь куни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги масъуллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Бутун республикани қамраб олган мазкур сўровномаларда иштирок этганларнинг 77 фоизи жамоат транспортидан фойдаланиши аниқланди.
Уларнинг 50 фоизидан ортиғи йўналишда қатнаётган автобус ва микроавтобуслар сони ва уларнинг хизмат сифати қониқтирмаслигини билдирган. 74,3 фоиз қатнашчи эса янги йўналишлар очиш бўйича таклифлар берган», – дея маълумот берди Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Элмурод Ҳайитметов.
Сўровномага кўра, 29,7 фоиз респондент бекатлар ҳолатига салбий фикр билдирган.
Бундан ташқари, автобус ва микроавтобусларда иситиш тизимининг яхши ишламаслиги, автобусларнинг бекатларда узоқ вақт туриб қолиши ҳақида муносабат билдирилган. Автобус қатнов жадвали бўйича маълумотларнинг мавжуд эмаслиги ҳам кўпчилик томонидан қайд этилган.
«Сўровнома натижалари бўйича маълумот ва таклифлар Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Транспорт вазирлигига киритилди», – дея қўшимча қилди Элмурод Ҳайитметов.
Мавзуга оид
17:54 / 09.01.2026
“Президентни ўғирлаш нормал эмас” – ўзбекистонликлар Венесуэладаги операцияни қандай кузатди?
09:30 / 30.12.2025
1 январга ўтар кечаси Тошкент метроси ва автобуслар ҳаракати вақти узайтирилади
18:01 / 25.12.2025
1 январдан Андижон шаҳридаги автобусларда нақд шаклдаги тўлов қабул қилинмайди
21:11 / 23.12.2025