Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд қарорини бажармаган мансабдорларга «ошиб борадиган» жарима қўлланади
Ўзбекистонда суд ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш режалаштирилган. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, мансабдор шахслар маъмурий суд қарорини бажармаган тақдирда, уларга нисбатан “ошиб борадиган” жарима ва бошқа ҳуқуқий чораларни қўллаш тартибини белгилаш кўзда тутилмоқда.
Муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик, ижро этилишига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Судлар томонидан ижро варақаларини инсон омилисиз электрон шаклда юбориш имконини берувчи электрон платформани яратиш орқали ушбу жараён тўлиқ рақамлаштирилади.
Ижро жараёнини шаффоф тарзда масофадан туриб онлайн кузатиб бориш имконини яратиш ҳам назарда тутилган.
Бундан ташқари, суд ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этишнинг муқобил усулларидан фойдаланиш кўлами кенгайтирилади.
Ижро этишнинг муқобил механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асослари яратилади. Ўзаро қарздорликни тартибга солиш, ҳисоб-китоб қилиш ва ундириш институтлари ва механизмлари жорий этилади.
Мавзуга оид
14:56 / 15.01.2026
Туман (шаҳар) ва вилоят судларига раис лавозими керакми?
19:07 / 13.01.2026
Ўзбекистонда суд қанчалик мустақил ва эркин? – фаоллар билан суҳбат
20:50 / 06.01.2026
“Credit House” иши бўйича зарар суммаси ҳануз аниқ эмас – суддан репортаж
08:49 / 30.12.2025