Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент - Самарқанд йўналишида янги темирйўлнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш бошланди
Тошкент - Самарқанд йўналишида йўналишида ҳаракатланувчи поездлар учун янги темирйўл магистралининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлашга старт берилди.
“Ўзбекистон темирйўллари” хабар беришича, 2024 йил 24 декабр куни “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ раҳбарияти Saman Corporation лойиҳа менежери Жин Канга (Жанубий Корея) билан музокаралар ўтказди. Тошкент - Самарқанд янги юқори тезликдаги йўловчи темирйўлини қуриш бўйича дастлабки техник-иқтисодий асослаш бўйича ишларнинг бошланиши муҳокаманинг асосий мавзуси бўлди.
“Ўзбекистон темирйўллари” хабарида таъкидланишича, президент ташаббуси билан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа Ўзбекистон транспорт тизимини модернизация қилишга қаратилган. Янги магистрал икки йирик шаҳар ўртасидаги қатнов вақтини сезиларли даражада қисқартиради, йўловчиларга қулайлик даражасини оширади ва транспорт хизматлари сифатини оширади.
Томонлар ушбу ташаббуснинг минтақалараро алоқаларни яхшилаш, йўловчилар оқимини кўпайтириш ва тезюрар поездлар қатновини кўпайтиришда муҳимлигини қайд этган.
Музокаралар натижасида лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш жараёнини тезлаштирадиган ишчи гуруҳ тузишга қарор қилинди.
Мавзуга оид
19:42 / 19.02.2026
Самарқанд аэропорти Европа ва Марказий Осиёда энг тез ривожланаётган деб топилди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
08:51 / 18.02.2026