Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кешью йиғиб олиш машаққатлари: Ҳиндистон аҳолиси барчага севимли ёнғоқни оғир меҳнат эвазига олишади
Кешью — машҳур ва кўпчилик томонидан севиб истеъмол қилинадиган маҳсулот. Яна бир кам тарқалган номи – ҳинд ёнғоғи. Кешьюнинг ватани Бразилия ҳисобланади, бироқ кейинчалик маҳсулот Ҳиндистон, Африка, Индонезия, Вьетнам ва бошқа давлатларга олиб келинган. Бугунги кунда ёнғоқ ҳатто Озарбайжон ва Эронда ҳам етиштирилади. Вьетнам, Нигерия ва Ҳиндистон энг йирик етказиб берувчилардан саналади. Ана шу рўйхатдаги мамлакатлардан энг сўнггисига виртуал саёҳатни амалга оширамиз ва аҳоли плантацияларда қандай меҳнат қилишини ўз кўзимиз билан кўрамиз.

Кешью қандай кўринишда эканини ҳамма билади, бироқ у қандай ўсиши ва уни йиғиб олиш жараёни ҳақида барча ҳам етарли маълумотга эга эмас. Бу ёнғоқ баланд дарахтда ўсади ва нокни эсга солувчи мева бандига эга.

Мағизнинг ўзи қаттиқ пўчоқ остида бўлади. Уни дастлаб чақиш керак. Бироқ у жуда заҳарли, чунки таркибида анакард кислотаси ва кардол каби моддалар бор. Терига текканида кучли куйиш изларини қолдиради.

Ҳиндистонда кешьюга ишлов бериш фермаларидаги ишчилар сони 500 минг кишига етади. Одатда улар 13 дан бошлаб 50 ёшдан ошган аёллардан иборат.

Бу ерда ҳеч қандай машина ва автоматлаштирилган конвейерлар йўқ. Тўлиқ қўл меҳнатига асосланган. Бироқ ишчиларнинг маоши катта эмас ва улар томонидан тозаланган ёнғоқнинг вазнига боғлиқ. Янада кўпроқ ўлчамни амалга ошириш учун аёллар кўпинча ноқулай қўлқоплардан воз кечишади ва заҳарли меваларга қўлда ишлов беришади. Кешьюнинг қалин пўсти махсус асбоб ёки пичоқ, айрим ҳолларда эса оддий тош билан очилади.






Мавзуга оид
17:14 / 20.11.2024
Чирчиқ шаҳрида 4 туп ёнғоқни кесган шахс табиатга 247 миллион сўм зарар етказди
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
18:08 / 20.09.2021
Россия, Туркия ҳатто Грузиягача мағиз экспорт қилаётган учқўрғонлик онахон
10:36 / 08.08.2020