Ўзбекистон | 08:28 / 18.03.2021
1751
1 дақиқада ўқилади

Мўйноқда кунига 220 минг куб метр табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқариладиган янги газ кони ишга тушди

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шимолий Бердақ» газ конденсат конидаги 102-сонли қудуқда амалга оширилган бурғилаш ишлари ўз натижасини берди.

Бурғилаш ишларидан тугатилган қудуқнинг 2640–2540 метр оралиғига фильтр туширилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг кунлик 220 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилган.

Маълумот учун,  газ конденсат кони #Мўйноқ_туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Устюртда кунлик 1 млн куб метр ҳажмдаги табиий газ оқими олинадиган қудуқ очилганди.

Мавзуга оид