Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Германия билан қишлоқ хўжалиги экинларига доир тадқиқотлар бўйича келишувга эришди
Фото: Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази мутахассислари Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида Ганновер шаҳрида бўлиб, Bundessortenamt қишлоқ хўжалиги экинларини синаш федерал марказига ташриф буюришди.
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф давомида Bundessortenamt қишлоқ хўжалиги экинларини синаш федерал маркази президенти Удо фон Крехер қишлоқ хўжалиги навлари, яъни хўжалик белгиларини баҳолаш – (VCU), қишлоқ хўжалиги экинлари навларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш (DUS) синовларини олиб бориш юзасидан амалий тажрибалар алмашди.
Шунингдек мутахассислар Магдебург нав синаш станциясида бўлишди. Мазкур станция 60 гектар майдонга эга бўлиб, бу ерда қарийб 1500 га яқин янги экин навлари юқори техника ва технологиялар оркали Bundessortenamt қўлланмаси асосида синовдан ўтказилмоқда.
Германияда барча кишлок хужалик экинлари навлари мажбурий синовдан 22 та нав синаш станцияларида ўтказилиб, ундан кейингина навлар синов натижасига асосан миллий рўйхатга киритилади ҳамда ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича тартиб ўрнатилади.
Шу билан бирга, нав синаш ишларига Давлат томонидан йилига 22 млн евро ажратилади ва бюджет томонидан тўлиқ молиялаштирилади.
"Ушбу ташриф натижасида Ўзбекистон-Германия қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликка оид меморандум имзоланишига ва Германиянинг илғор тажрибасини ўрганишга келишиб олинди, дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш маркази директори ўринбосари Миржамшид Мурталибов. – Шунингдек, ҳамкорликда икки мамлакат иқлимига мос юқори ҳосилли, сифатли навларни жорий қилиш ҳамда бу борада мутахассисларнинг тажриба алмашиши режалаштирилмоқда".
Германия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлигининг Миллий ва халқаро даражали мувофиқлаштириш маркази координатори доктор Стефан Хаффке соҳага оид ҳамкорлик алоқаларига катта ишонч билдирди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг январида Берлинда Ўзбекистон-Германия иқлимига мос юқори ҳосилли, сифатли навларни жорий қилиш ҳамда бу борада икки мамлакат тажрибасини қўллаш масалаларига бағишланган учрашувда илк ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган эди.
Мавзуга оид
20:15
Немис ҳарбийларига Гренландияни дарҳол тарк этиш буюрилди - ОАВ
16:04 / 17.01.2026
Озарбойжон Германия ва Австрияга газ етказиб беришни бошлади
16:38 / 16.01.2026
Германия шарқида Рим империясининг ҳарбий лагери топилди
13:13 / 16.01.2026