Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzCard картадаги пулларни музлатиш ҳақида маълумот берди
Фото: KUN.UZ
"Карта ҳисобидаги пул миқдорини музлатиш” хизмати мамлакатда фаолият олиб бораётган ҳамда UzCard тўлов тизимига интеграция қилинган барча мобил илова платформалари учун қўшимча имкониятдир, дея хабар берди компания.
“Замонавий ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурган электрон тижорат соҳасидаги янги хизматлар кун сайин янги имкониятлар билан кенгайиб бормоқда. Бугун ҳар биримиз ушбу қулай технологик имкониятларсиз ҳаётимизни тасаввур этолмаймиз. Жумладан, компаниямиз ҳам кундан-кунга ривожланиб, ўз ҳамкорларига янги хизматларни таклиф қилиб келмоқда. Булардан бири яқин кунларда мутахассисларимиз томонидан яратилган “Карта ҳисобидаги пул миқдорини музлатиш” хизматидир”, - дейилади хабарда.
Музлатиш сўзи инглизча “hold” сўзидан олинган бўлиб, эквайер томонидан банк картаси орқали амалга оширилган тўловнинг банк-эмитент томонидан ушлаб қолиниши деган маънони англатади.
Янги хизматимиздан фойдаланган карта эгаси маҳсулот ёки хизмат турига белгиланган тўловни амалга оширишдан аввал, амалга ошириладиган тўлов миқдорини “музлатиш” имкониятига эга бўлади. Мисол учун, бирон бир мобил илова орқали маҳсулотга буюртма берилди ва маҳсулот етказилганида талабларга жавоб берилмаган ҳолат кузатилганида тўловга ажратилган пул миқдори олдиндан музлатилганлиги сабабли карта ҳисобига қайтарилиши мумкин. Агар маҳсулот ёки хизмат турига белгиланган тўлов бекор қилинмоқчи бўлса, пул миқдори “музлатилган” статусидан ечилади ва тўлиқлигича қайтиб карта балансига қайтарилади. Унгача ушбу пул миқдори “музлатилган” ҳолда тураверади. Ушбу хизмат тури иштирокчилари харидор, мерчант ва Ягона умумреспублика процессинг маркази ҳисобланади.

Мавзуга оид
09:31 / 20.02.2025
Марказий банк карталар ҳақида юборилаётган SMS хабарлар бўйича изоҳ берди
07:15 / 24.07.2024
Талабалар, ногиронлиги борлар ва уруш қатнашчиларининг шахсий гувоҳномалари ижтимоий картага алмаштирилади
08:10 / 17.06.2024
Тошкентда ўзганинг пластик картасидан 110 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди
16:54 / 27.03.2024