Ўзбекистон | 07:56 / 26.04.2022
18253
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчилик стажи 2 йилдан кам бўлганлар автомобилга махсус белги ёпиштириши керак бўлади

Эндиликда ҳайдовчилик стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган транспортда махсус белги бўлиши шарт.

Видеодан кадр

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ҳайдовчиликни энди бошлаган, ҳайдовчилик малакаси етарли бўлмаган, стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситаларида “❗️” белгиси тасвири туширилган, сариқ рангли, томонлари 150 миллиметр бўлган квадрат кўринишидаги белги бўлиши шарт.

Қайд этилишича, янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.

Бундан олдин автомобилнинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиши мажбурий этиб белгиланганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид