Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаол ёшлар ва имконияти чекланган фуқароларга берилган абгор канализацияли уйлар
Амударё туманида қурилган кўп қаватли уйларнинг канализацияси абгор аҳволда. Манғит шаҳридаги Гулзор маҳалласида 6 та кўп қаватли уй қурилган. Уларда 360 нафар оила истиқомат қилади.
Хонадонлар асосан фаол ёшлар ва имконияти чекланган фуқароларга берилган. Уйларнинг барчасида канализация тизими билан боғлиқ муаммо бор. Хонадонлардан чиққан оқава сув уйларнинг олдигача чиқиб кетган.
Сизиб чиққан сув устига тупроқ тортилган. Аммо шу билан муаммо бартараф бўлмаган. Йиғилган сув кичик колодеслардан бошқа жойга кетмайди. Баъзида оқава сув кўп қаватли уйлар қаршисидаги коллекторга юборилади.
Фуқароларнинг Kun.uz’га айтишича, ёзда канализациянинг бадбўй ҳидига чидаб бўлмайди. Ёш болакайлар нафас йўли билан боғлиқ касалликларга чалинмоқда. Иссиқ кунларда деразаларни очишнинг умуман иложи йўқ.
Ҳолат ҳақида масъул ташкилотларга мурожаат қилинган. Лекин бир неча йилдан бери муаммога ечим топилмаяпти.
Маълумот учун, Қипчоқ кўчасидаги 6 та кўп қаватли уйларнинг биринчиси 2015 йили фойдаланишга топширилган. 2020-2021 йиллари қолган 5 та кўп қаватли уйлар фойдаланишга берилган.
Уйларни ҳудуддаги 6 та қурилиш ташкилоти қурган. Булар – «Мангит инвест махсимум», «Жумуртов тех тамир сервис», «Амударё махсус қурилиш», «ХКМК 317» МЧЖларидир.












Мавзуга оид
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
14:50 / 07.02.2026
Кўп квартирали уйларда тўловлар фақат “Менинг уйим” орқали юритилади
16:20 / 29.01.2026
Ҳудудлар кесимида уй-жой қурилиши: Тошкент вилояти, Хоразм ва Фарғона пешқадам
10:23 / 28.01.2026