Ўзбекистон | 14:20 / 17.12.2018
18776
2 дақиқада ўқилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташкилий тузилмаси тасдиқланади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташкилий тузилмаси; Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси; Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари намунавий тузилмаси; республикада олий таълим сифатини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касбий таълимни ривожлантириш
ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари намунавий тузилмаси

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилиши хабар берилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид