Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир кунда қарийб 600 бемор соғайди ва бу борада рекорд янгиланди
28 июль куни республиканинг 8 ҳудудида жами 591 нафар бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 12265 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 28 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд янгилангани ҳақида маълумот берди.
Бугун мамлакат ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 591 нафари соғайди. Шундан 381 нафари Тошкент шаҳридаги 17та шифохонада даволанаётган беморлардир.
- Тошкент шаҳрида 381 нафар;
- Тошкент вилоятида 82 нафар;
- Андижонда 41 нафар;
- Сирдарёда 23 нафар;
- Наманганда 20 нафар;
- Бухорода 17 нафар;
- Навоийда 17 нафар;
- Қорақалпоғистонда 10 нафар.
«Шундай қилиб, юртимизда 12265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган», дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 27 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 569 нафар бемор тузалганди.
Мавзуга оид
22:03 / 15.09.2025
Швециялик Дюплантис лангарчўп билан сакрашда жаҳон рекордини янгилади
01:24 / 19.08.2025
Ўзбекистонлик ёш муҳандислар Гиннес рекордини янгилади – вазирлик
21:54 / 31.07.2025
Венециядан Парижгача бўлган узунликдаги мега-яшин дунёдаги энг каттаси деб тан олинди
18:27 / 22.07.2025