Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёз жазирамасини ҳис этмайдиган Зомин тоғлари: Бу ерда экотуризм ривожлантирилади
Зомин тоғларида йилнинг уч фасли: баҳор, куз ва қиш бўлиши, бу гўшада ҳарорат ёзнинг энг жазирама кунларида ҳам 28 даражадан ошмаслигини биласизми?
Фото: KUN.UZ
Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган инфотур доирасида журналистларга Зомин миллий табиат боғининг диққатга сазовор жойлари, шу ҳудудда яшовчиларнинг турмуш тарзи таништириб ўтилди.
Ушбу масканга кунига минглаб маҳаллий сайёҳлар келишади. Бу ерда экотуризмни янада ривожлантириш учун имкониятлар жуда катта. Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган Чортанги каньони, денгиз сатҳидан 2400 метр баландликда жуда катта майдонда ястаниб ётган Супа платоси (текислиги), Шербулоқ чашмаси бугунги кунда ҳам одамлар билан гавжум.
Тоғ ўрмонлари шифобахш арчазорлар билан қопланган. Тоғ ҳудудида кўплаб доривор ўсимликлар ўсади. Энг ҳайратланарлиси, бу дов-дарахтлар жазирама иссиқни кўришмайди ҳисоб. Баҳорий дуркунликни ёз бўйи сақлаб туришади ва август ойларида куз фаслига киришади.
Зомин миллий табиат боғининг илмий ишлар ва туризм масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари Ҳусниддин Ҳазратқуловнинг айтишича, 20 йилга мўлжалланган дастурда бу ерларга коммуникация келтирилади.
Президент фармонига кўра, ҳудудда 3-4-5 юлдузли меҳмонхона ҳамда сиҳатгоҳлар барпо этилади, Австрия компанияси билан ҳамкорликда дор йўли қурилади. Жумладан, лойиҳага кўра, Зомин туманидаги Даштобод шаҳарчасидан Бахмал тумани орқали Ғаллаорол туманидан ўтувчи М39 халқаро йўлигача бўлган 180 км.лик йўл кенгайтириб, ободонлаштирилади.
Ҳудудда гольф майдонлари ҳам барпо этилиши кўзда тутилган. Қиш фаслида ҳам чанғи учиш учун имкониятлар яратилади. Буларнинг барчасини нодир табиатга зиён етказмасдан амалга ошириш назарда тутилган.
Kun.uz фотомухбирининг Зомин тоғларида суратга олган тасвирларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

























Мавзуга оид
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
15:20 / 02.12.2025
Президент Жиззахда янги тиббиёт кластерининг дастлабки босқичи билан танишди
11:04 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев “Афросиёб” поездида Жиззах вилоятига йўл олди
21:36 / 25.11.2025