Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Жанубий Кореяда табиий бойликлар йўқ, лекин иқтисод бўйича кучли ўнликка киради
Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳудуддаги конлардан оқилона фойдаланиш, бу орқали халқ фаровонлигини ошириш зарурлиги ҳақида тўхталди.
Фото: Президент матбуот хизмати
“Ҳозир минглаб ёш оилалар Олмалиқда уй қуриб беришимизни кутиб турибди. Режаларимиз улкан, 10-12 қаватли уйлар қурамиз, ўн минглаб одамларимиз бошпанали бўлишади. Сўзга эътибор беринг – бошпана. Шундай қилайликки бекободлик қариндошларингиз, ҳатто Тошкентдаги танишларингиз Олмалиққа кўчиб келишсин. Чунки Олмалиқда яхши уйлар, чучук сувлар, арзончилик бўлсин ва энг муҳими яхши иш бўлсин.
Олмалиқдаги табиий бойликларимиз дунё бўйича истиқболли эканлиги биласиз. Мана, мен яқинда Жанубий Кореяга бориб келдим. Уларда биздагидек табиий бойликлар йўқ, лекин иқтисод бўйича кучли ўнликка киради.
Улар биздан сўрашяпти – муҳтарам президент, биз инвестиция киритсак, келажакда неча фоиз яшил иқтисодиётга ўтилади, дейишяпти. Агар биз бу кўрсаткични 25 фоизга чиқарсак, улар жон деб келишади. Биз қазиб олаётган мис дунё бўйича тобора кўп ишлаб чиқарилаётган электромобиллар учун жуда зарур”, – дея давлат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Президент йиғилиш давомида ўзи йўлга қўйган янги йўналиш – ҳоким ёрдамчилари фаолияти қандай йўлга қўйилаётгани билан ҳам қизиқди ва керакли тавсияларини берди.
Мавзуга оид
20:49 / 23.10.2025
Олмалиқда мураббий болаларни калтак билан «тарбиялаб» келган. У бу иши учун узр сўради
20:15 / 11.10.2025
Репортаж: Чирчиқда туғилган сиам эгизакларига шифохонадан уйига жавоб берилди
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
20:17 / 27.12.2024