Жаҳон | 19:58 / 14.08.2018
23243
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони болалар олиб кетилаётган автобусга берилган авиазарбани "қонуний ҳарбий ҳаракат" деб атади

Саудия Арабистонининг БМТдаги вакиллари Яманда болалар олиб кетилаётган автобусга берилган авиазарбани "қонуний ҳарбий ҳаракат" деб атади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Яманнинг Саада шаҳрида автобусга уюштирилган ҳужум натижасида камида 29 нафар бола ҳалок бўлгани ва 30 нафар бола жароҳатлангани ҳақида хабар қилинганди. 

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган болаларнинг барчаси 15 ёшга тўлмаган болалар бўлган. 

Қизил Хоч қўмитасининг хабарига кўра эса Яманда ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етган, 77 киши жароҳатланган.

Al-Arabia телеканалининг Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция баёнотига таяниб маълум қилишича, зарба амалга оширилган ракета коалицияга тегишли бўлган ва хусийларнинг Саадада жойлашган ракета ускуналарини нишонга олган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров

Мавзуга оид