Ўзбекистон | 12:32 / 01.07.2019
8818
1 дақиқада ўқилади

ДХА: пенсия дафтарчалари энди электрон кўринишда бўлади

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Бугунги кунда деярли барча соҳалар рақамли кўринишга ўтказилмоқда. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини юритиш ҳам бундан мустасно эмас, дея хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги.

Эндиликда, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини очиш кераги бўлмайди. Шахсий пенсия ҳисобида тўпланган маблағлар ҳолати тўғрисидаги барча маълумотларни онлайн режимида олиш имкони мавжуд.

Бунинг учун қуйидаги ҳавола орқали ўтиш лозим:

http://cabinet.xb.uz:82/.

Кейин паспорт маълумотларини ва телефон рақамини киритиш керак. Пенсия жамғармаси маблағлари ҳолати ҳақида маълумот тайёр, дейилади хабарда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид