Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Буюк Ипак Йўли 2017/18» экспедицияси Ўзбекистон орқали ўтади
Фото: Vimeo
«Буюк Ипак Йўли 2017/18» халқаро экспедицияси келаси йил баҳор фаслида бошланиши маълум қилинди. Бу ҳақда Palkiewicz Foundation асосчиси Язек Палкевиеч хабар берди.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган анжуманда польшалик журналист, саёҳатчи Язек Палкевиеч «шахсан халқаро экспедиция гуруҳига бош» бўлиши ҳамда бу режалар 2018 йилнинг баҳорида амалга оширилишини эълон қилди.
«Буюк Ипак Йўли нафақат қадимий савдо йўли, балки турфа маданият ва халқларни боғловчи кўприк бўлган. Айниқса бу савдо ва ижтимоий-сиёсий алоқа йўли Евроосиё маданиятида ўзининг ўчмас изини қолдирган», дейди журналист.
10 минг км масофани босиб ўтишни режалаштирган гуруҳ аъзолари Хитойдан бошлаб, Қирғизистон орқали Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Шундан сўнг, улар Қозоғистон, Россия ва Беларусга кириб келади. Рамзий маънода «саҳро кемаси» ўрнида машиналардан фойдаланиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:37 / 24.06.2022
Хоннинг ҳарбий ҳийласи ёхуд рус отрядининг Хива остонасидаги ҳалокати
13:50 / 28.10.2019
АҚШ ўрмон хўжалиги хизмати билан Зарафшон тўқайзорлари оралаб экспедиция уюштирилди
19:13 / 21.11.2018
Орол елканлар остида: Россиянинг етакчи сайёҳи Ўзбекистонга экспедиция уюштириш ташаббуси билан чиқди
20:26 / 31.08.2018