Ўзбекистон | 11:15 / 29.12.2021
13704
1 дақиқада ўқилади

Пенсия ва нафақа тўлаш 5-6 январдан бошлаб амалга оширилади

Январь ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари 5-6 январдан бошлаб амалга оширилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Kun.uz

Маълум қилинишича, президент қарорига мувофиқ пенсия ва нафақалар тўлови ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан бошланиб, ойнинг 27 санасига қадар кунлик график асосида (дам олиш кунларидан ташқари) маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фуқароларнинг яшаш манзилига етказилмоқда.

Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан 2021 йилнинг 31 декабрь ва 2022 йилнинг 1-4 январь кунлари республикада барча соҳа вакиллари учун дам олиш куни деб эълон қилинди.

“Шу муносабат билан халқимиз ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида, Пенсия жамғармаси ва Халқ банки қуйидагини маълум қилади:

январь ойи учун пенсия ва нафақалар нақд пул шаклида тарқатилиши ҳамда банк карталарига юкланиши 5-6 январь санасидан бошлаб белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади”, дейилади хабарда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид