Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияликларнинг ярми Путин мамлакатдаги муаммолар учун масъул эканини маълум қилди
Фото: EPA
Россияликларнинг ярмидан кўпи (55%) Россиядаги муаммолар ва нархларнинг ошиши учун РФ президенти Владимир Путин масъул, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Левада-центр» сўровида айтилган.
Сўров давомида респондентларга жавоб учун бир неча вариантни танлаш таклиф этилди. 37 фоиз мамлакатдаги муаммолар учун ҳукумат ва вазирлар, 21 фоиз - бош вазир Дмитрий Медведев, 13 фоиз - губернаторлар ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари ва 5 фоизи бизнес масъул эканини билдирди.
Сўралганларнинг 55 фоизи айнан Путин Россиянинг иқтисодий муваффақиятлари ва аҳоли фаровонлиги ўсиши учун ҳам масъул эканини айтишди. 13 фоиз фикрича, бу ҳукуматнинг иши, 4 фоиз - Медведев.
«Левада-центр» тадқиқоти давомида аниқланишича, респондентларнинг 59 фоизи ҳаёт даражаси тушиб кетиши ёки ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида норозилик акциялари ўтказилиши эҳтимолдан узоқ эканини билдирган. Ҳар учинчи шахснинг (37%) айтишича, бу «рўй бериши мумкин». 30 фоизи норозилик акцияларида иштирок этишга тайёр эканини айтди, 66% йўқ, деб жавоб қайтарган. 80 фоиз сўралганларнинг хабар беришича, сўнгги икки-уч ой ичида ўз аҳоли пунктларида норозилик ҳаракатларини сезишмаган.
Мавзуга оид
22:02 / 01.01.2026
Путин қароргоҳига ҳужум: Россия Мудофаа вазирлиги далилларни қўлга киритганини даъво қилди
17:43 / 01.01.2026
МРБ Трампга: Украина Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилишга уринмаган – ОАВ
16:38 / 01.01.2026
Украина Зеленскийнинг АҚШга сафари пайтида Валдайга ҳужум қилишдан манфаатдор эмасди – таҳлилчилар
14:45 / 01.01.2026