Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилояти ҳокимининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Хайитбаевич Бозаровнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади.
Сизда ҳал этилмаган масалалар-муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Наманган вилояти ҳокимига 3 хил усулда: ишонч телефонига қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки белгиланган вақтда ташриф буюриш орқали йўллашингиз мумкин.

Ҳокимликнинг расмий веб-порталида hokim.namangan.uz веб-манзили орқали мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилинади.
Шунингдек, мурожаатларни вилоят ҳокимлигининг “1056” қисқа рақами ёки (0371) 200-07-22 рақамли “Ишонч телефони” орқали амалга ошириш мумкин.
Виртуал қабулхона сайтига нафақат мурожаатлар жўнатиш, балки уларнинг бажарилишини кузатиб бориш имконияти яратилган.
Темурмалик Воҳидов
Мавзуга оид
08:27 / 25.12.2025
Наманганда кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш учун 40 минг талаб қилган шахслар ушланди
08:22 / 05.12.2025
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
14:29 / 02.12.2025
Япония Наманганда робот-ассистент хирургиясини жорий этади
20:22 / 30.11.2025