Ўзбекистон | 12:28 / 01.01.2019
39376
3 дақиқада ўқилади

Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги 436–II-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартишлар киритилиши мумкин:

14-модданинг:

биринчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида” деган сўзлар “мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида” деган сўзлар билан алмаштирилади;

иккинчи қисмидаги “муассасаларда” деган сўз “марказларда” деган сўз билан алмаштирилади;

учинчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида” деган сўзлар “Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида” деган сўзлар билан алмаштирилади;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Чақирилувчиларнинг мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларидаги тайёргарлигини молиялаштириш Мудофаа вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади.”.

15-модданинг биринчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида” деган сўзлар “мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида” деган сўзлар билан алмаштирилади.

17-модданинг биринчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида” деган сўзлар “Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида” деган сўзлар билан алмаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид