Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг бахтли давлатлар айтилди
2018 йилдаги энг бахтли давлат сифатида Финляндия тан олинди. Бу ҳақда The World Hapiness Report ҳар йиллик ҳисоботида айтилади, у БМТнинг барқарор ривожланиш ечимларини излаш бўйича бўлинмаси томонидан эълон қилинган.
Қайд этилишича, Финляндияда хориждан келган 300 000 киши ва хориждан келганларнинг авлоди бўлган 5,5 миллион киши истиқомат қилади. Иммигрантларнинг гуруҳлари орасида Европанинг бошқа давлатларидан келганлар, шунингдек, келиб чиқишига кўра Афғонистон, Хитой, Ироқ ва Сомалига мансуб бўлган гуруҳлар мавжуд.
Фото: Depositphotos
Рейтингдаги иккинчи ўринни Норвегия эгаллади, у 2017 йилда энг бахтли давлат деб тан олинганди.
Фото: РИА "Новости"
Илк ўнталикдан Дания, Исландия, Швейцария, Нидерландия, Канада, Янги Зеландия, Швеция ва Австралия ҳам жой олди, деб ёзмоқда The Washington Post.
Нашр маълумотига кўра, АҚШ ушбу рейтингда 18-поғонани эгаллади.
Ҳисоботни тайёрлаш доирасида 156 мамлакат ҳаёт давомийлиги, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва коррупцияга бўлган муносабат, каби омиллар бўйича баҳоланди.
Мавзуга оид
12:54 / 10.12.2025
Пахта ва ғалла фермерлари учун рейтинг жорий этилади
07:52 / 09.12.2025
Toyota етакчи, BYD шиддат билан яқинлашмоқда: дунё автобозори рейтинги
20:56 / 06.12.2025
Ўзбекистоннинг 38та олий таълим муассасаси халқаро рейтингда ТОП-1000 таликка кирди
15:02 / 28.11.2025