Жамият | 19:00 / 26.03.2022
11861
3 дақиқада ўқилади

Бухорода “Ибн Сино ворислари” олимпиадаси ўтказилди

Жорий йилнинг 24 март куни Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейида “Ибн Сино ворислари” очиқ олимпиадаси бўлиб ўтди.

Фото: Бухоро ДТИ академик лицейи матбуот ҳизмати

Олимпиадани юқори савияда ва шаффоф ўтказиш мақсадида Бухоро вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари Мирали Ҳамроев, вилоят ҳокимининг Хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосари Феруза Ибрагимова, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаев ҳамда Бухоро ҳудудий ДТМ раҳбари Неъмат Севинчов тадбирда иштирок этишди.

Олимпиадада Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармасига қарашли 537 та мактабнинг 8-9-синф ўқувчилари орасидан 2345 нафар ўқувчилар биология, кимё, математика, физика, инглиз тили фанларидан ўзаро билимларини синашди.

Олимпиаданинг очилиш маросимида Бухоро вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоева ва Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи директори, доцент Раъно Исматовалар сўзга чиқиб, иштирокчиларга муваффақият тилашди.

Олимпиада Aкадемик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида тегишли қарорга биноан иқтидорли, дунёқараши кенг, интеллектуал салоҳияти юқори, ижодий ва мустақил фикрлай оладиган, илм-фанга қизиқиши юқори бўлган билимли ўқувчиларни танлаш билан бирга Бухоро вилоятида Халқаро олимпиадаларга қатнашадиган терма жамоани тузиш учун замин ҳозирлаш ва уларнинг билимини янада кучайтириш ниятида ташкил қилинди. Олимпиада топшириқлари 20 та очиқ ва 10 та ёпиқ тестдан иборат бўлиб, умумий ўрта таълим мактаблари ўқув таълим стандартларига мос келади ва экспертлар томонидан тест саволлари текширилган. Тестлар қийинлик даражасига кўра, 1,2,3 даражали тестларга ажратилган.

Ғолиб ўқувчиларни рағбатлантириш учун совриндорларга:

1-ўрин:1 та 1 миллиондан;

2-ўрин: 2 та 700 минг сўмдан;

3-ўрин: 3 та 500 минг сўмдан;

4-ўрин: 4 та 300 минг сўмдан;

5-ўрин: 5 та 200 минг сўмдан пул мукофоти белгиланди.

Ҳар бир фан йўналишида жами 15 тадан фахрли ўринлар бўлиб, барча фанлардан 75 нафар ўқувчи пул мукофоти билан тақдирланди ҳамда уларнинг барчаси 2022-2023 ўқув йилида БДТИ AЛда ДТМ маркази томонидан бўлиб ўтадиган кириш тест синовларининг дастлабки босқичидан озод этиш ҳақида сертификатлар берилди.

Шунингдек, 300 нафардан ортиқ ўқувчилар апрел ойидан бошлаб то сентябр ойи охиригача бўлган муддатда бепул тайёрлов курсларига қатнашиш учун йўлланмага эга бўлишди.

Бухоро ДТИ академик лицейи матбуот ҳизмати Ⓣ

Мавзуга оид