Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan автомобиллари неча сонияда 100 км тезликка эришади?
Фото: GMUzbekistan
GM Uzbekistan АЖ ўзининг Facebook саҳифасида қизиқарли маълумотни жойлаштирди. Унда Lacetti, Cobalt, Nexia ва Spark машиналарининг тезлик олиш вақтига аниқлик киритилган.
“Сиз ўзингизга GM Uzbekistan ишлаб чиқарадиган автомобиллардан қайси бири тезроқ тезлик олади деган саволни берганмисиз? Эътиборингизга, автомобиллар ва улар 100 км/соат тезликка эришадиган вақт кўрсатилган GIF-тасвирни ҳавола этамиз”, - дейилади хабарда.
GIF-суратдан кўриш мумкинки, тезлик олиш борасида Cobalt автомашинаси кўрсаткичлари анча яхши. У механик узатмалар қутиси (МУҚ)да 100 км/соат тезликка 11,7 сонияда, автоматик узатмалар қутиси (АУҚ)да 12,6 сонияда шу кўрсаткичга эришади.
Бу борада янги авлод Nexia автомобили ҳам ундан қолишмайди. У МУҚда 12,2 сонияда, АУҚда 12,3 сонияда 100 км/с тезликка чиқади. Spark иккала узатмалар қутисида ҳам бир хил натижа 12,4 сонияни кўрсатган.
Таққосланган автомобиллар орасида Lacetti энг секини эканини кўриш мумкин. Унинг белгиланган тезликка чиқиш учун сарфлайдиган вақти МУҚда 13, АУҚда 13,1 сонияни ташкил этади.

Фото: Facebook.com/gmuzbekistanofficial
Мавзуга оид
16:30 / 08.11.2019
«Ҳар қандай имтиёз муддатли бўлиши керак» — Қўмита мутасаддиси GM’га берилган имтиёзлар ҳақида
19:00 / 24.09.2019
«Ўзавтосаноат» мақсади 100 минг автомобиль экспорт қилиш – Шавкат Умурзоқов
17:36 / 24.09.2019
UzAuto янги моделлари GM билан бир хил вақтда ишлаб чиқилади – Шавкат Умурзоқов
09:20 / 03.07.2019