Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги меҳмонхонада рўй берган ёнғин қурбонлари сони ортиб бормоқда
Хитойнинг Цзянси вилоятидаги меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида сўнгги маълумотларга кўра 10 киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда China News Service агентлиги маҳаллий ҳукуматга асосан.
Ҳодиса Наньчан шаҳридаги меҳмонхонада юз берган. Ёнғин бинонинг иккинчи қаватидаги таъмирлаш ишлари вақтида келиб чиққан. Аввалроқ уч нафар инсон ҳалок бўлгани ҳамда 14 киши жароҳат олгани ҳақида хабар қилинганди.
Ёнғиндан сўнг бино кўздан кечирилганда, яна етти нафар инсоннинг жасади топилди. Ушбу ҳолат бўйича умумий ҳисобда етти нафар гумонланувчи қўлга олинди.
Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, ёнғинга ишлардаги техника хавфсизлигининг бузилиши сабаб бўлган. Унинг аниқ сабаблари ойдинлаштирилмоқда, суриштирув ўтказилмоқда.
Ёнғинни ўчириш ишларида 160 нафардан ортиқ инсон, 19та ўт ўчириш техникаси қатнашди. Меҳмонхона биноси ва унга туташ бинодаги турар-жой мажмуасидан 260 нафар инсон хавфсиз жойга кўчирилди.
Мавзуга оид
12:13 / 14.01.2026
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
08:50 / 14.01.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
09:34 / 13.01.2026
Мирзо Улуғбек туманида автобус саройида ёнғин содир бўлди
23:35 / 12.01.2026