Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия суди меҳмонхонадаги ёнғин иши бўйича 11 кишига умрбод қамоқ жазоси тайинлади
21 январга ўтар кечаси юз берган даҳшатли ёнғинда 78 киши ҳалок бўлди, яна 133 киши яраланди. Умрининг охиригача қамалганлар орасида меҳмонхона эгаси ва маъмуриятининг бир неча вакиллари бор.
Фото: Reuters
Туркиянинг Болу вилоятида Grand Kartal меҳмонхонасида 78 кишининг ўлимига сабаб бўлган ёнғин бўйича суд жараёни якунланди. 32 айбланувчидан 11 нафари, жумладан, меҳмонхона эгаси Холит Эргюл умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Haberler нашри хабар берди.
Суд ҳайъати хулосасига кўра, асосий айбланувчилар ҳалок бўлган 34 нафар бола учун 34 та умрбод қамоқ жазосига, шунингдек, фожианинг бошқа қурбонлари учун 44 та муддатга озодликдан маҳрум этилди. Уларга нисбатан ҳеч қандай енгиллик қўлланмади.
Умрининг охиригача қамалганлар орасида меҳмонхона эгасидан ташқари меҳмонхона маъмуриятининг бир неча вакиллари ҳам бор. Бундан ташқари, Болу шаҳри мэри ўринбосари ва маҳаллий ўт ўчириш хизмати бошлиғи ўринбосари ҳам оғир жазо олди.
Аввалроқ прокурор меҳмонхонани бошқарувчи компания директорлар кенгаши таркибига кирувчи Эргюлнинг рафиқаси ва икки қизини 22,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўраган эди. Аммо охир-оқибат уларга ҳам умрбод қамоқ жазоси тайинланди.
Асосий айбловлар қаторида қасддан одам ўлдириш, шу жумладан, болани ёки ўзини ҳимоя қилиш қобилиятига эга бўлмаган шахсни ўлдириш, шунингдек, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан оғир шикаст етказиш каби моддалар келтирилган.
Судланувчиларнинг адвокатлари ҳукмдан норози бўлиб, ўз мижозларини оқлашни талаб этишини маълум қилди.
Grand Kartal меҳмонхонасидаги ёнғин шу йил 21 январга ўтар кечаси ресторан қисмида содир бўлди. Ёнғин содир бўлган вақтда меҳмонхонада 238 киши бор эди. Ходимлар дарҳол эвакуацияни бошлади. Баъзи меҳмонлар чойшабларни боғлаб, 12 қаватли бинонинг деразаларидан пастга тушишга уринган. Ўт ўчирувчилар чақирувдан 40-45 дақиқа ўтиб етиб келган, бироқ бино конструкцияси ёғоч бўлгани учун ёнғин жуда тез тарқалган. Оқибатда 78 киши ҳалок бўлди, яна 133 киши яраланди. 22 январь Туркияда миллий мотам куни деб эълон қилинди.
Мавзуга оид
10:13 / 17.12.2025
Туркияда яшириниб юрган шахс ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди
19:09 / 16.12.2025
Эрдўған Арманистон билан муносабатларни яхшилаш бўйича рамзий қадамларни эълон қилди
23:30 / 14.12.2025
Эрдўған Туркиянинг Ғазо бўйича позицияси ўзгармаслигини айтди
10:22 / 14.12.2025