Жаҳон | 16:20 / 04.04.2018
3187
1 дақиқада ўқилади

Хитойда эркин савдо портлари тармоғи яратилади

Фото: РИА "Новости"

Хитой эркин савдо портлари тармоғини яратиш ниятида. Бу ҳақда South China Morning Post манбага асосан хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бундай ташаббус ХХР раиси Си Цзиньпин томонидан Осиё иқтисодий форуми очилишида маълум қилинади. 

«Янги портларнинг очиқлик даражаси Шанхай эркин савдо зонаси ва ҳаттоки, Ҳонгконгдан ҳам анча баланд бўлади», - дея айтиб ўтган манба.

Аниқлик киритилишича, янги портлар халқаро стандартларга мос келади, шунингдек, товарлар ва капитал эркин ҳаракатини таъминлаш учун ҳуқуқларга эга бўлади.

 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид