Ўзбекистон | 11:37 / 04.04.2018
17728
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев учта халқаро ҳужжатни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолади

Фото: Иллюстратив сурат

Ўзбекистон Республикасининг президенти Шавкат Мирзиёев учта халқаро ҳужжатни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.

Улардан бири Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти Уставини (Боку, 2015 йил 26 ноябрь) ратификация қилиш тўғрисида бўлиб, Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 мартда қабул қилинган. Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган

Яна бири - Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Тўққизинчи қўшимча баённомани (Истанбул, 2016 йил 6 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 мартда қабул қилинган. Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган

Учинчиси қонун Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини (Остона, 2017 йил 9 июнь) ратификация қилиш тўғрисида. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 15 мартда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенцияси (Остона, 2017 йил 9 июнь) қуйидаги билдириш ва шарт билан ратификация қилинади:

1) Конвенциянинг 6-моддаси 2-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси Конвенцияни бажариш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланган»;

2) Конвенция қоидаларининг Ўзбекистон Республикасида жиноий жазо сифатида юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилишни қўллаш мумкинлигига тааллуқли қисми миллий қонунчиликка мос келмаганлиги учун қўлланилмайди.

 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид