Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқариш қачондан бошланади?
Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқариш 2026 йилнинг бошидан қайта тикланиши режалаштириляпти. «Ўзавтосаноат»га кўра, биринчи босқичда SKD йиғиш, иккинчи босқичда эса чуқур локализацияли CKD’га ўтиш кўзда тутилган. Айнан қайси моделларни сотувга чиқариш бўйича кейинроқ батафсил маълумот берилади.
Фото: Volkswagen
Volkswagen ва «Ўзавтосаноат» таркибидаги Alyans Auto компанияси автомобил ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзолагани хабар қилинганди.
«Ўзавтосаноат» матбуот хизматининг Kun.uz’га қўшимча қилишича, ишлаб чиқариш 2026 йилнинг бошида қайта тикланиши режалаштирилган.
«Лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Биринчи босқичда SKD йиғиш, иккинчи босқичда эса чуқур локализацияли CKDʼга ўтиш кўзда тутилади. Ушбу жараён техник ва иқтисодий тайёргарликни, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқариш учун энг мос моделларни танлашни ўз ичига олади», дейилади «Ўзавтосаноат» изоҳида.
Айнан Volkswagen’нинг қайси моделларини сотувга чиқариш режалаштирилгани ҳақидаги саволга ҳозирча аниқлик киритилмади. «Ўзавтосаноат» ахборот хизматига кўра бу бўйича кейинроқ батафсил маълумот берилади.
Мавзуга оид
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
10:41 / 09.01.2026
Сергелида BYD ҳайдовчиси қизил чироқда ўтиб, 2 та автомобил билан тўқнашди
15:49 / 07.01.2026
Енгил автомобил импортида электромобиллар улуши 70 фоиздан ошди
14:04 / 06.01.2026