Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон энергетика балансида қайта тикланувчи энергия қувватлари улушини 40 фоизга етказмоқчи
Мамлакат 2030 йилгача 20 гигаваттдан ортиқ қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш ва энергетика балансида унинг улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилган.
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Айни дақиқаларда ялпи сессияда президент нутқ сўзламоқда.
Давлат раҳбари иқтисодиётда чуқур трансформация жараёнлари, қулай инвестиция ва бизнес муҳити ҳамда саноатда юқори қўшилган қийматни яратиш изчил давом эттирилишини таъкидлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Биринчи йўналиш: “яшил” энергетика. Энергетика тармоғи самарадорлигини ошириш бутун минтақа учун долзарбдир. Бу борада мамлакатда 28 та лойиҳа устида ишлар давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон 2030 йилгача 20 гигаваттдан ортиқ қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш ва энергетика балансида унинг улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилган.
Бугун форум доирасида инвесторлар учун қўшни Қирғизистон ва Тожикистондаги гидроэлектр станцияларини биргаликда қуриш лойиҳалари тақдимоти ўтказилади. Президент ушбу йўналишда барча давлатлар етакчи компанияларини очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорликка таклиф этди.
Мавзуга оид
12:24 / 16.12.2025
Германия Украинага инвестиция киритиш бўйича янги дастурни бошлаяпти
15:20 / 15.12.2025
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар: ТОП-10 давлат рўйхати
12:08 / 10.12.2025
Ташиш ва сақлаш соҳасига инвестиция оқими барқарор ўсмоқда
09:59 / 04.12.2025