Ўзбекистон | 10:10 / 13.07.2021
16369
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ўтган бир суткада 283 кишида пневмония, 497 кишида коронавирус тасдиқланди. Қурбонлар сони 4тага ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 497 кишида коронавирус, 283 кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 12 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 116918 (+497) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 38 нафари Андижон вилоятида,
  • 23 нафари Бухоро вилоятида,
  • 27 нафари Жиззах вилоятида,
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 10 нафари Навоий вилоятида,
  • 41 нафари Наманган вилоятида,
  • 43 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 19 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 51 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 26 нафари Фарғона вилоятида,
  • 9 нафари Хоразм вилоятида,
  • 46 нафари Тошкент вилоятида,
  • 122 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 283 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 103 нафар,
  • Бухоро вилоятида 9 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
  • Навоий вилоятида 15 нафар,
  • Наманган вилоятида 42 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 43 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 26 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 82 нафар,
  • Фарғона вилоятида 54 нафар,
  • Хоразм вилоятида 13 нафар,
  • Тошкент вилоятида 41 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 56 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 112018 (+504) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 778 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид