Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адвокатлар фаолиятида pro bono тизими ва тақдим этилган ҳуқуқлар ҳақида биласизми?
Фото: Fotolia
Узоқ йиллардан бери оддий халқ вакили фақат суд ёхуд ҳуқуқ-тартибот органларига чақиртирилганда адвокат хизматидан фойдаланишни ўйларди. Аммо, замон ва талаблар ўзгариб бориши билан адвокатлар томонидан сифатли юридик хизматни кўрсатилишига эҳтиёж юқорилаб бормоқда. Бундай хизмат нафақат суд, тергов ҳаракатида, балки фуқаровий шартномаларни тузиш ҳамда бошқа шу каби масалаларда ҳам кенг қўлланмоқда.
Адвокатнинг сифатли юрдик хизмат кўрсатилишига ҳалақит бераётган омиллар қандай?
- айрим суриштирув/терговчиларнинг адвокатлар ҳимояси остидаги шахс билан учрашувида юзаки сабабларга кўра тўсқинлик қилиш;
- адвокатлик сўровларига эътиборсизлик;
- Адвокатлар палатасининг адвокатлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ролининг пастлиги;
- фаолиятни лицензиялашда юридик амалиётнинг тегишли соҳага бўлиниши ҳисобга олинмаганлиги;
- адвокатлик лицензиясининг амал қилинишини тўхтатиш ва тугатишда маъмурий таъсирлар мавжудлиги;
2018 йил 12 май куни “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони эълон қилинди. Ҳужжат билан адвокатга 1 июлдан бошлаб қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
- низоларни судгача ҳал қилиш;
- томонларни яраштириш;
- ҳакамлик судьяси сифатида фаолият юритиш.
Адвокатнинг стажировка муддати 3 ойга қисқартирилди. Стажировка ўташдан (3 йил белгиланган тартиб бўйича меҳнат фаолиятига эга) юридик хизмат ходимлари, судья, терговчи ёки прокурорлар озод этилади. Адвокатнинг лицензиясини тугатиш учун асос бўладиган узрли сабабларсиз ўз касб мажбуриятларини бажармаслик муддати 6 ойга узайтирилди. Фармонга мувофиқ, адвокатлар ҳимоя остидаги шахслар билан бегона шахсларнинг қатнашувисиз учрашади, суд биносига компьютер, мобил ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш ҳуқуқига эга.
Аммо, Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқуловнинг айтишича, айнан тергов ва ҳибсхона биносига алоқа воситаси билан кирмоқчи бўлган адвокатларга ҳалигача тегишли идоралар томонидан рухсат тегмаяпти.
«Бу масалада манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ички тартиб ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиши лозим. Шу ҳақда Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлигига расмий мурожаат қилган ва жавобни кутяпмиз», дейди у.
Маълум қилинишича, хорижий давлатларда ва Ўзбекистонда адвокатларнинг аҳоли сонига нисбати ҳисобланса, тафовут жуда катта бўлади. Масалан, АҚШда 256 нафар фуқарога 1 нафар адвокат тўғри келса, бу рақам Ўзбекистонда 7718 нафар кишини ташкил этади. Италияда 260, Германияда 500, Озарбайжонда эса 667 нафар фуқарога бир нафар адвокат нисбати тўғри келади.
Шу туфайли Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатишни (pro bono) ривожлантириш бўйича лойиҳа устида иш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:34 / 29.09.2021
Адвокат бўлиш учун икки йиллик юридик стаж талабини бекор қилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
12:18 / 12.10.2018
Адвокат қандай ҳолатларда сўров юборишга ҳақли экани белгиланди
18:44 / 28.09.2018
Адвокат лицензияси учун ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилинади
15:10 / 27.09.2018