Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танишинг: Lada Xray - Kun.Uz видеотаҳлили
Kun.Uz таҳририяти ўқувчилар эътиборига янги лойиҳани ҳавола этади. Бунда Ўзбекистонда Россиянинг «АвтоВАЗ» автокомпанияси маҳсулотларини сотиш билан шуғулланадиган Rodell масъулияти чекланган жамияти яқиндан ҳамкорлик қилди. Мазкур лойиҳада Lada Xray кроссовери ҳақида батафсил сўз юритишга ҳаракат қилдик. Албатта, автомобилнинг экстерьери ва интерьерига тўхталиб, кроссовер шаҳар ва шаҳар ташқарисида бошқариб кўрилди.
SUV услубидаги, анчагина баланд Lada Xray B0 платформаси негизида ишлаб чиқилади. Шасси юқори клиренс, йўл юзасидан деярли 0,200 мм (0,195). Бу машинани яхшироқ бошқариш ва энергия самарадорликни таъминлайди. Қуйида унинг техник кўрсаткичлари билан танишиш имконига эгасиз.
Lada Xray тўла вазни 1 650 кг бўлиб, габарит узунлиги 4 165 мм, эни 1 764 мм.ни ташкил этади. Ғилдираклар базаси узунлиги – 2 592 мм.

Олд ва орқа ўқларга тушадиган вазн тақсими 51га 49 фоиз нисбатда. Юкхона ҳажми орқа ўриндиқлар тик ҳолатда – 361 литр, орқа ўриндиқлар йиғилганида – 1 207 литр, орқа ва олд йўловчи ўриндиқлари йиғилганда 1 514 литрни ташкил этади.
Lada Xray кроссоверига 3 хил: 114 (1,6 л), 106 (1,6 л) ва 122 (1,8 л) от кучига эга двигатель ўрнатилади. Харидор истагига кўра, механик ёки автоматик узатмалар қутисига эга кроссовер ҳавола қилинади.
P.S.: Қайд этиш ўринлики, ушбу лавҳа тайёрлашда, бу борадаги илк уриниш бўлгани боис, жузъий хатоларга йўл қўйилган бўлиши мумкин. Ўйлаймизки, ўқувчиларимиз буни тўғри тушунишади. Фикр ва мулоҳазаларни [email protected] электрон манзилига юборишингизни сўраб қоламиз.













Мавзуга оид
22:19 / 05.10.2025
2025 йилнинг энг ишончли ва ишончсиз автомобиллари аниқланди
11:05 / 12.08.2025
Peugeot 2008 GT Exclusive сотуви бошланди
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
11:17 / 13.07.2023