Ўзбекистон | 10:00 / 28.12.2018
9504
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Рақамли иқтисодиёт концепцияси ишлаб чиқилади

28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги симпозиумлар саройида ўтказилаётган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз сўзининг аввалида ўтаётган йилда амалга оширилган ишларга тўхталди ва янги йилга «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб ном берди.

Президент йиғилиш давомида Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт концепцияси ишлаб чиқилишини маълум қилди.

«Рақамли иқтисодиётга ўтмасак, орқада қолиб кетяпмиз. Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқишимиз керак. Шу асосда «Рақамли Ўзбекистон-2030» дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур

Рақамли иқтисодиёт ялпи ички маҳсулотни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин камайтириш имконини беради. Нуфузли халқаро ташкилотлар ўтказган таҳлиллар ҳам буни тасдиқламоқда. Шунинг учун иқтисодиёт соҳаларида рақамли трансформацияни амалга ошириш, миллий ахборот технологияларини ривожлантириш ва бу йўналишда инвестициялар жалб этиш зарур», деди президент.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид