Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харид чекларидан тўланадиган кешбэк миқдори чекланди
Эндиликда бир фуқаро ойига максимал 204 минг сўм кешбек ола олади. Корпоратив карталар орқали сотиб олинадиган товарлар учун кешбэк бериш бекор қилинди.
Фото: Солиқ қўмитаси
Бугун, 10 январ куни имзоланган президент қарори билан, фуқароларга харид чеклари суммасининг 1 фоизини қайтариш тартибига ўзгаришлар киритилди.
2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахсларга харид суммасидан 1 фоиз кешбек олишда харид суммасига чегаравий миқдор ўрнатилди. Бу миқдор 60 БҲМга тенг бўлиб, ҳозирги кунда 20,4 млн сўмни ташкил этади.
Корпоратив карталар орқали сотиб олинадиган товарлар учун кешбэк бериш бекор қилинди.
Харид чекида банк картаси турини (корпоратив ёки шахсий) кўрсатиш шартлиги белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, харид чекларидан 1 фоизлик кешбек қайтариш 2022 йил 1 январдан бошланган эди.
2023 йилда Soliq иловасидан кешбэк олиш мақсадида фойдаланиш учун юзни сканерлаш (Face ID) талаби киритилганди.
Мавзуга оид
22:45 / 12.02.2026
Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди
17:00 / 11.02.2026
Яширин иқтисодиёт билан кураш: мажбурлаш ва рағбат тарозиси
09:32 / 07.02.2026
2027 йилдан сувдан фойдаланиш солиғи сув тежамкорлигига боғланади
18:19 / 06.02.2026